6 февраль куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездида қатнашди. Президент ўз нутқида Ўзбекистон аҳолиси сони 31,5 миллионлик кўрсаткичдан ошганини маълум қилган.
Бу эса, Ўзбекистон аҳолиси мустақиллик йилларида 10,5 миллион нафарга кўпайганини билдиради.