O'tkazib yubormang

Миллий боғда Навоий таваллудининг 574 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Анъанага кўра, 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида шоир таваллудининг 574 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Uza.uz хабар бермоқда.

скачанные файлы
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, навоийшунос олимлар, адиб ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, навоийшунос олим О.Давлатов, ёш шоир Ш.Салом ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган улкан ишлар ҳақида сўзлади.

Тадбирда Алишер Навоий асарларидан намуналар ўқилди. Улуғ мутафаккир маънавий мероси, ижоди, фаолияти ҳақида жаҳон адабиёти намояндаларининг қимматли фикрларидан парчалар Тошкент давлат шарқшунослик институти талабалари томонидан ўзбек, рус, инглиз тилларида ижро этилди.

Ўзбекистон халқ ҳофизи М.Тожибоев ижросида Алишер Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлар янгради.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов иштирок этди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter