google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Мисрда оммавий тартибсизликлар рўй берди

Қоҳирадаги «Замалек» футбол клуби стадиони олдидиги ишқибозлар ва полиция тўқнашуви натижасида 30 киши ҳалок бўлди. Айрим манбаларга кўра, қурбон бўлганлар сони 40 тагача ҳам етиши мумкин. Бундай миқдордаги одамларнинг ўлимига полиция томонилан кўзни ёшлантирувчи газ ишлатилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Миср соғликни сақлаш вазирлигида эса 19 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Soccer fans are seen near a police vehicle, which was set on fire by fireworks, during clashes between in front of a stadium on the outskirts of Cairo

Полициянинг куч ишлатишига ишқибозларнинг стадионга чиптасиз кирмоқчи бўлганликлари сабаб бўлган. Аввалига ўйинга кириш бепул эди. Аммо «Замалек»нинг «ЕНППИ» билан учрашувидан олдин ишки ишлар вазирлиги 10 мингта чипта чиқарган. Ушбу тартибсизликлардан сўнг ҳукумат вакиллари премьер лига ўйинларини тўхтатишга мажбур бўлган.

Idrok.uz

 

 

 

 

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter