O'tkazib yubormang

Солих ал-Жубур: «Ислом давлати» террорчилик гуруҳини ер юзидан супуриб ташлаймиз!»

Сурия ва Ироқдаги халқаро коалиция томонидан сўнгги ҳафталарда 7 мингга яқин «Ислом давлати» террорчилари йўқ қилинди. Бу ҳақда Иордания қуролли кучлари раҳбари Мансур Солих ал-Жубур хабар берди, деб ёзмоқда Associated Press.

1421681811-8465

 

«Биз асосий марказлар, қурол омборлари ва жангариларнинг қароргоҳларини портлатдик. Шу вақтгача террорчи гуруҳга қарши 5 минг марта ҳарбий парвозларни амалга оширдик. Эндиги асосий мақсадимиз—»Ислом давлати» террорчи гуруҳини ер юзидан супуриб ташлаш!», дейди ал-Жубур ўз хабарида. Иордания армияси  маълумотларига кўра, ҳозиргача гуруҳнинг 20 фоиз ҳарбий кучи йўқ қилинган.

Idrok.uz

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter