«Хитой ҳукумати Минскда бўлиши режалаштирилаётган «норманд усули»даги учрашувни тўла оқлайди ва Украинадаги ҳолатни тинч йўл билан ҳал этилишини қўллаб қувватлайди», дея брифингда баёнот берди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.
Шунингдек, у Шарқдаги қалтис вазиятни юмшатиш учун ҳаракат қилаётган ўртадаги вакиларни ҳам қўллашларини билдирди. Ўз нутқида у Украинага қурол киритилишини қоралаган ҳолда «Украина шарқига қурол эмас, тинчлик керак», деди.
Idrok.uz