Қозоғистоннинг «Олма-Ота—Остона» йўналишидаги трассасида йўловчи автобуси ҳалокатга учраши натижасида 10 киши ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, фуқаро Бегалаева Б.А. бошқарувидаги транспорт йўллар муз бўлган ҳолатда Шимкентга кетаётган бўлган. Бу ҳақда «Новости-Казахстан» нашри хабар бермоқда.
3 нафар жабрланган киши Приозерск шаҳридаги касалхонага ётқизилган.
Айни вақтда воқеа сабаби ўрганилиб маълумотлар текширилмоқда.
Idrok.uz