O'tkazib yubormang

Уитни Хьюстоннинг қизи даво топмаслиги мумкин

Бобби Кристинанинг отаси, таниқли мусиқачи Бобби Браун бироз кутишни ва душанба куни бир қарорга келишини айтди.

скачанные файлы (1)

Кристина касалхонага олиб келинганидан бир неча соат ўтгач, бош мия шиши туфайли сунъий кома холатига келтирилди. Ўшандан бери қиз ўзига келмаган.

Бобби Кристина 31 январь куни Атланта шифохонасига келтирилган эди. Хабар берилишича, турмуш ўртоғи Ник Гордон дўсти билан бирга уни уйда сув тўла ҳаммомдан бехуш ҳолда топишган. Ҳодиса сабаби номаълумлигича қолмоқда. Уйдан ҳеч қандай гиёҳванд  воситалар топилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Кристинанинг онаси машҳур америкалик қўшиқчи ва актриса Уитни Хьюстон 3 йил олдин гиёҳванд модда истеъмоли миқдорининг ошиб кетиши туфайли вафот этган эди. Унинг жасади Лос-Анжелесдаги «Беверли Хилтон» мехмонхонасидаги ҳаммомдан топилган эди. Қариндошлари Кристинанинг такдири онасининг тақдирини такрорлашидан хавотирланишмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter