O'tkazib yubormang

Facebook компанияси JP Morgan Chase компаниясидан қимматроқ

Facebook ижтимоий тармоғи дунёнинг энг биринчи молиявий корпорацияси ҳисобланган JP Morgan Chase’дан қимматроққабаҳоланди.

Жон Пирпонт Морган номи билан аталадиган, XIX асрдан бери фаолият юритиб келадиган банк гиганти ўзининг бозор қиймати бўйича Facebook’дан ортда қолди.

скачанные файлы (2)

Компания асосчиси Морган ўз вақтида АҚШга ўзининг ҳозирдаги саноат қувватини эгаллашга кўмак берган, давлатнинг темирйўл тизимини қайта ташкиллаштирган, АҚШ ҳукуматини икки бор дефольтдан қутқариб қолган ҳамда ўшанда U.S. Steel, ҳозирда эса JP Morgan Chase деб аталадиган дунёдаги энг йирик компанияга асос солган.

4 февраль куни биржадаги савдолар ёпилиши олдидан Facebook’нинг бозор қиймати 212 млрд долларлик кўрсаткичда бўлган, JP Morgan Chase компаниясиники эса 209 млрд доллар деб баҳоланган. Бу ҳолат бозордаги вақтинчалик тебранишлар оқибатида рўй бермоқда, деб ҳисоблашга ҳар қанча уринилмасин, компаниянинг бу нархи бир неча ойдан бери деярли ўзгаришсиз қолмоқда.

Аввалроқ Морган Уйи боулинг ўйини учун залга айлантирилиши маълум қилинганди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter