Исроилда сўнгги 5 йилдаги энг кучли қум бўронлари кўтарилиши атмосфердаги ифлосланишнинг 40 баравар ошиб кетишига олиб келди. Натижада 384 киши касалхонага мурожаат қилган. Бу ҳақда Jerusalem Post хабар бермоқда. Ҳаводаги ноқулайлик Эйлат шаҳри аэропортидаги авиахабарларнинг тўхтаб қолишига олиб келди.
Айрим туманларда қор, ёмғир ёғган. Натижада 354 нафар катталар ва 30 нафар болалар нафас олишнинг қийинлашиши, аллергик реакциялар ва сурункали касалликлардан азият чекишган. 5 нафар одам жароҳат олган.
Idrok.uz