google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Порошенко Минск учрашувларида Россиядан норози бўлди

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Минскдаги учрашувда ҳозирча яхши хабарлар йўқ. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Petro-Poroshenko-Ukraine-President

Пётр Порошенконинг қўшимча қилишича, Минскдаги музокаралар давомида Россия “қабул қилиб бўлмайдиган” шартлар қўйган.

Беларусь пойтахтида ярим кундан кўпроқ давом этган Франция, Украина, Россия президентлари ва Германия канцлери ўртасидаги учрашув якунига бўйича Донбассдаги инқирозни ҳал қилишга қаратилган ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

“РИА Новости”нинг музокараларга яқин манбасининг маълум қилишича, “норманд тўртлиги” музокаралар давомида катта ўсишга эришган, хусусан, якуний ҳужжат 80 фоизга келишилган ва 10 банддан иборат.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter