google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Россиядан янги рельслар олиб келинди

ЕВРАЗ ЗСМК (ЕВРАЗ Западно-Сибирский металлургический комбинат) компанияси “Тошкент метрополитени” Давлат унитар корхонаси учун 960 тонна Р50 Н тоифасидаги, узунлиги 25 метрлик рельслар ишлаб чиқариб, уларни Тошкент метрополитени учун юборди.

relsy_dt370_ik_2

“Ўзбекистонлик буюртмачилар билан ҳамкорликни ривожлантириш биз учун жуда муҳимдир, чунки Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида бизнинг маҳсулотларимиздан фойдаланувчи энг йирик истеъмолчилардан ҳисобланади”, деб айтиб ўтди ЕВРАЗ ЗСМК бошқарувчи директори Алексей Юрьев.

Тошкент метроси Ўрта Осиёда қурилган илк ерости транспорт тармоғи ҳисобланади. Метро 1977 йилда очилган бўлиб, айни кунда учта йўналишга, 29 та станцияга эга. Метронинг умумий узунлиги 39 км ни ташкил қилади. Метро хизматидан ҳар куни 200 мингга яқин йўловчи фойдаланади ва уларнинг сони тобора кўпаймоқда.

ЕВРАЗ компанияси МДҲ давлатлари учун рельслар етказиб берувчи энг йирик корхона ҳисобланади, компаниянинг минтақадаги улуши 60 фоизни ташкил қилади. ЕВРАЗ рельсларидан, шунингдек, ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлган давлатларда, хусусан, Туркманистон ва Ўзбекистон чўлларида фойдаланилади. Бундан ташқари, компания ўз маҳсулотини Латвия, Литва ва Эстонияга ҳам етказиб беради.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter