O'tkazib yubormang

Жаҳон тиллари университетида «Биз—соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» акцияси доирасида тадбирлар ташкил этилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Биз—соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» акцияси доирасида тадбирлар ташкил этилди.

Унда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Норпўлат Мамадов, университет  Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нилуфар Жўраева, Устоз-мураббийлар  кенгаши раиси Наима Убайдуллаева, «Камолот» ЁИҲ етакчиси Шуҳрат Нуриддинов ҳамда талабалар иштирок этдилар.

Фаоллар залида ўтказилган тадбирни университет Хотин-қизлар қўмитаси раиси   Нилуфар Жўраева кириш сўзи билан очиб, қизлар тарбияси жамият тарбияси эканлиги, давлатимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ғамхўрлик сиёсати ва унинг мазмун моҳити ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

6666

Шундан сўнг Тошкент Тиббиёт Академиясининг бир гуруҳ магистрлари «Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари» ва «Соғлом турмуш тарзи—саломатлик гарови» мавзуларида маърузалар қилдилар. Маърузада жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда соғлиқни сақлаш муассасаларининг таълим ҳамда тарбия муассасалари билан ўзаро амалий ҳамжиҳатлиги механизмини мустаҳкамлаш, уларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигини таъминлаш борасида таклифлар илгари сурилди.

Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассис тавсияларини олдилар.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter