O'tkazib yubormang

Эрдоған Обамани танқид қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни АҚШ президенти Барак Обаманинг 11 февраль куни Шимолий Каролинада бўлиб ўтган воқеадан кейин, бу борада жим қолишни маъқул кўргани қаттиқ ғазаблантирди.

Унинг фикрича, америкалик сиёсатчилар АҚШда бундай воқеа бўлиб ўтишида ўзларини жавобгар деб ҳис қилишлари керак. Хусусан, АҚШ президенти бу бўйича ўз муносабатини ошкор ифода қилиши лозим.

10492054_10152764859583577_4457382629228640801_n

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни 46 ёшли Крэйг Стивен Хикс 23 ёшли Деа Шодди Баракат, унинг рафиқаси, 21 ёшли Юсор Муҳаммад ҳамда рафиқасининг синглиси 19 ёшли Разон Муҳаммад Абу-Саҳони отиб ташлаган.

Марҳумларнинг дафн маросимида 5 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Маълумот учун, Туркия президентининг бу чиқишидан кейинроқ, Барак Обама бу қотилликни қоралаб ўтди.

Шунингдек, АҚШ полицияси бу қотилликда диний омилларнинг ўрни йўқлигини, бу маҳалладошлар ўртасида азалдан ер бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлганини аниқлаган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter