google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

«Япон тилида нотиқлик санъати» танлови ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида  «Япон тили нотиқлик санъати» танлови бўлиб ўтди.

Унда Япония Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (ЖИКА) вакиллари, Самарқанд давлат чет тиллари институти, Тошкент давлат юридик университети япон тили ўқитувчилари, ЎзДЖТУ Таржимонлик назарияси ва амалиёти факултети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

IMG_8872

Беллашув шартлари 2 босқичдан иборат бўлиб, иштирокчилар 5 дақиқа давомида япон тилида эркин мавзу бўйича нутқ сўзлашлари ҳамда шу нутқ асосида ҳайъат аъзолари томонидан бериладиган 2 та саволга аниқ ва равон жавоб беришлари керак эди. Бу йил Жаҳон тиллари университетида ўн иккинчи маротаба ўтказилаётган танловнинг «Олий ўқув юрти ёки марказ миқёсидаги босқичи»да 9 нафар иштирокчи ўзаро бахс олиб борди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад япон тилини ўрганаётган ёшларнинг ўз фикрлари, қизиқишлари, мақсадлари, ғояларини тез, тушунарли, ихчам ва чиройли шаклда япон тилида баён этиш орқали уларда нотиқлик санъатини ривожлантириш, омма олдида нутқ сўзлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлди.

Ҳар бир иштирокчи нуфузли ҳакамлар ҳайъати олдида эркин мавзулардаги нутқларини тақдим этишгач, 15 дақиқалик танаффусдан сўнг ғолиблар номи аниқланди. Унга кўра, Дилбархон Исмоилова биринчи, Мадина Искандарова иккинчи ва Зулхумор Маҳмудова учинчи ўринни қўлга киритдилар. Ғолибларга Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон–Япония Марказининг эсдалик совға ва дипломлари топширилди.

Эндиликда улар шу йили 15 март куни пойтахтимиздаги Халқаро бизнес марказида ташкил этиладиган «Япон тили нотиқлик санъати» танловининг республика миқиёсидаги босқичида қатнашадилар.

IMG_8864

Дилбархон Исмоилова, «Япон тили нотиқлик санъати» танлови ғолиби:

— Мен бугун ушбу танловда «Муҳими—бахт» мавзусида нутқ сўзлаб, япон тилидаги кўникмаларимни яна бир бор синовдан ўтказиб олдим. Албатта, ғолибликни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда ва мен республика миқиёсида ҳам ғалаба қилиб, танловнинг Ўрта Осиё давлатлари миқёсидаги босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этишни ният қилганман.

IMG_8910

Мазкур танлов ҳар йили Ўзбекистон япон тили ўқитувчилари Ассоциасияси, Халқаро Япон фонди, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбек-Япон маркази ҳамкорлигида ташкил қилиниб, қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:
1. Иштирокчи таҳсил олаётган Олий ўқув юрти ёки марказ миқиёсида
2. Республика миқиёсида
3. О‘рта Осиё давлатлари миқиёсида.

Idrok.uz

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter