O'tkazib yubormang

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинди

13 февраль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Акмал Холматович Саидов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Маджитович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.

имзо(3)(1)

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан уларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади. Шу муносабат билан мажлисда сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, тегиши қарор қабул қилинди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter