O'tkazib yubormang

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Н.Умаров Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг жойларда сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров 16 февраль куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили М.Қурбонбоев йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

умаров

Дастурда жамиятда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш, қонунларнинг мукаммал, юқори сифатли ва барқарорлигига эришиш, уларни кундалик ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш, шунингдек, қонун ижодкорлиги жараёнида адолат ғоясини татбиқ этиш, илм-фанни ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш ҳамда ташқи сиёсатда миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар илгари сурилган. Айниқса, дастурда дунё сиёсий амалиётида кенг қўлланиладиган ва тан олинган социал-демократик ғоялар халқимизнинг менталитетига уйғун ҳолда ифода этилган.

Шу куни Н.Умаров Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.

Учрашув якунида сайловчилар жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter