O'tkazib yubormang

Абдулазиз Комилов Филиппин элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 18 февраль куни Филиппиннинг қароргоҳи Теҳронда бўлган Ўзбекистондаги элчиси Эдуардо Менезни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, элчи Ўзбекистон Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини Абдулазиз Комиловга топширган.

Filippin

Суҳбат давомида Ўзбекистон – Филиппин мулоқотини ривожлантириш масалалари ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

Мулоқот чоғида ўзаро муносабатларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш ва унга серқирра тус беришдан икки давлат ҳам манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилган.

Томонлар БМТ ва унинг тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришни тасдиқлашган.

Учрашувда алоҳида эътибор савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларга қаратилган, мазкур соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун Ўзбекистон ва Филиппин реал салоҳиятга эгалиги қайд этилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter