O'tkazib yubormang

Порошенко Донбассга келди

Украина президенти Пётр Порошенко Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига учиб келган. Бу ҳақда президент матбуот хизматига асосланиб, ТАСС хабар берди.

27dbeaebbdd377cfa69da456fc488781

“Бугун ҳарбийларнинг ортга қайтарилиши бошланди. Дебальцеводага жойлаштирилган аскарлар ва ҳарбий техниканинг 80 фоизи ҳудудни тарк этиб бўлган. Натижада, ҳудудда ҳеч қанақа ҳарбий тўқнашувлар юз бермайди”, – деб маълум қилди Порошенко ўзи қўнган Борисполь аэропортида йиғилган журналистларига.

“Донецк Халқ республикаси” мудофаа вазири Эдуард Басурин берган маълумотга кўра, Дебальцевода 5 минг нафарга яқин украин ҳарбийлари жойлаштирилган эди. Айни пайтда уларнинг аксар қисми ўз қурол-яроғларини топширган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter