O'tkazib yubormang

Тошкентда Xiaomi Redmi Note 4G смартфони 930 минг сўмдан сотила бошлади

Ўзбекистонда Хитойнинг Xiaomi компаниясига тегишли Redmi Note 4G смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Ушбу модель 2014 йилнинг мартида тақдим этилган эди.

IMG_20150214_152026-491x600

Xiaomi Redmi Note 4G фаблети 5,5 дюйм, 1280×720 пикселли IPS-дисплей, 8 ядроли Mediatek MT6592 процессори, 1 Гб тезкор ва 8 Гб доимий хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.

Смартфонга бирйўла иккита SIM-карта жойлаш имконияти мавжуд. Телефон аккумулятор батареяси сиғими 3200 мА/с ни ташкил этади. Redmi Note Android 4.2 асосидаги MIUI V қобиғида ишлайди.

Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Xiaomi Redmi Note 4G’ни (8 Гб ички хотирали) 930 минг сўмга харид қилиш мумкин.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter