Греция парламенти собиқ ички ишлар вазири 65 ёшли Прокопис Павлопулосни президент этиб сайлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Овоз бериш чоғида 180 нафар депутатнинг овози етарли бўлди. Сешанба куни бош вазир Алексис Ципрас унинг номзодини тавсия қилган эди.
Сайлов ғолиби ўз лавозимига жорий йилнинг март ойидан бошлаб киришади.
Ўша пайтга келиб айни вақтдаги президент 85 ёшли Каролос Папульяснинг 5 йиллик муддати якунига етади.
Idrok.uz