O'tkazib yubormang

Ислом Каримов сайловолди ташвиқотини бошлади

19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов март ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президентлиги учун сайлов арафасида сайловчилар билан учрашиш ва сайловолди ташвиқотини ўтказиш мақсадида Қашқадарё вилоятига учиб кетган. Бу ҳақда Ислом Каримовни Ўзбекистон Президентлиги учун сайловда номзод сифатида кўрсатган Ўзбекистон Либерал-Демократлар партияси нашри “Новый Век” газетасининг интернет нашри хабар берган.

91a4c3560c5e

“Бугун ЎзЛиДеП партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Ислом Каримов ўз сайловолди ташвиқотини Қашқадарё вилоятидан бошлади”, – дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Ислом Каримов бугун Сурхондарё вилоятидаги сайловчилар билан ҳам учрашув ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентлиги учун ўз номзодини қўйган яна уч нафар номзод 16 февраль куни ўз сайловолди учрашувларини бошлашган.

Шу вақтгача, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси етакчиси Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ўз сайловолди ташвиқотини ўтказган.

Шунингдек, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод бўлган Акмал Саидов Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашув ўтказиб, сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништириб бўлди.

“Адолат” Социал-демократик партияси етакчиси Наримон Умаров эса, ўз сайловолди кампаниясини Қорақалпоғистонда бошлаган, кейин эса Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ўз учрашувларини ўтказган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter