O'tkazib yubormang

Ким Чен Ин сочини “Уилл Смит услубида” турмаклади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, афтидан, сочини “Уилл Смит услубида” турмаклаган кўринади, дея ёзмоқда People журнали.

Журналнинг қайд этишича, КХДР раҳбари чоршанба куни Пхеньянда сиёсий бюро аъзолари билан учрашган, ушбу тадбирдан эълон қилинган фотосуратлар эса интернет-сенсацияга айланган.

kim-jong-un-800

КХДР етакчиси билан боғлиқ бошқа нарсалар каби, унинг янги ташқи кўриниши атрофида нималар кечгани билан боғлиқ аксарият тафсилотлар сирлигича қолмоқда.

Бироқ, нашрнинг қайд этишича, Шимолий Корея раҳбарининг янги соч турмаги билан 1990-йилларда Уилл Смит каби юлдузлар оммалаштирган услуб ўртасидаги ўхшашликни сезмаслик мумкин эмас.

Аввалроқ, интернетда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг шахсий самолёти интерьери суратлари пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter