Шу ҳафтанинг ўзида совуқ ҳаво ва кучли қор-бўронлари туфайли АҚШда 23 нафар ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Қурбонлардан 18 таси Тенесси штатига тўғри келмоқда. Мамлакат шарқида паст ҳарорат ва совуқ шамол оқими сақланиб қолган ҳолда 2,7 минг одам алоқа ва электр таъминотисиз қолди.
Яқин 2 кунда метеорологлар қор, нам қор ва музли ёмғир шаклидаги оқим кириб келишини тахмин қилишмоқда. Шунингдек, Англия жанубида ҳам қор бўронлари кузатилаётгани хабар қилинган.
Idrok.uz