O'tkazib yubormang

Дунёдаги давлат раҳбарларининг маошлари аниқланди

«Слова и дела» ташкилоти экспертлари турли давлатлар раҳбарлари маошларини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Украина президенти йилига 11 640 доллар, Россия президенти Владимир Путин 115 минг доллар, Беларусь президенти эса 33 600 доллар маош олиши аниқланди.

images (1)

Бироқ на Порошенко, на Лукашено ва ҳаттоки на Путин баланд маош олувчи давлат етакчилари 20 талигига кирди.

Рейтингда 2 миллион 183 минг 516 доллар йиллик маош билан Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун етакчилик қилди. Иккинчи поғонани Гонконг ижроия маъмурияти раҳбари Чун Инг Леунга эгаллади (530 минг доллар).

Рейтингдан маълум бўлишича, АҚШ президенти Барак Обама йилига 400 минг доллар (3-ўрин), Германия канцлери Ангела Меркель 283 минг доллар (9-ўрин), Франция президенти Франсуа Олланд 230 минг доллар (13-ўрин), Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон 215 минг доллар (14-ўрин) ишлаб топади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter