Андижон туманида автомашина бошқариб кетаётган ҳайдовчи, Андижон шаҳрида яшовчи бир фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро «Ласетти» русумли автомашинада содир этганлиги аниқланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.