Хитойда ғишт кўтариб олган номаълум эркак қариялар уйида 3 нафар одамни ўлдириб 15 нафар одамга жароҳат етказди. Бу ҳақда «Синьхуа» нашри хабар бермоқда. Маълум бўлишича, эркак «Ло Рэнчу» компаниясининг собиқ хизматчиси бўлган. Айни вақтда уни полиция вакиллари қидиришмоқда.
Ҳодисагача айрим ишчилар ташкилот эгаси билан 6,5 минг доллар миқдоридаги маош тўланмагани учун келишолмай қолгани маълум бўлган.
Idrok.uz