O'tkazib yubormang

Ўзбекистондаги президентлик сайловини кузатув комиссияси 23 февраль куни иш бошлайди

Ўзбекистонда 29 март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловини кузатиш мақсадида ташриф буюрган, ЕХҲТнинг 11 кишидан иборат асосий кузатув комиссияси Тошкентга келган. Бу гуруҳга италиялик Каетана де Зулуета раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда сайловларни ёритиш бўйича республика матбуот хизмати хабар берди.

PFMia214245279296833_b

 

Бу миссия 23 февраль куни Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудларида ўз ишини бошлашни режалаштирган.

Бу кузатув гуруҳининг асосий вазифаси 29 март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг демократик асосларда ўтишини кузатишдан иборат бўлади.

Кейинроқ келадиган тўлиқ миссия таркибида эса, Европанинг Польша, Беларусь, Россия, Франция, Швейцария, Молдова, Латвия, Канада, Италия каби 20га яқин давлатларидан вакиллар бўлиши кутилмоқда.

Бу миссия жойлардаги вазиятни ўрганиб, март ойининг биринчи ярмида ўз монторинги хулосаларини тақдим этиши маълум қилинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter