O'tkazib yubormang

Ким Чен Ин халқини урушга шайламоқда

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси жанговар тайёргарлигини ошириш лозимлигини айтиб, халқни урушнинг исталган шаклига тайёрланишга чақирди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».

pic_1358260236

Ким Чен Ин бу ҳақда Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий комиссиясининг кегайтирилган йиғилишидаги чиқишида маълум қилди. Йиғилиш сўнгида «мамлакат мудофаа қобилиятини оширишда кескин бурилиш қилиш» ҳақида қарор қабул қилинган.

Ҳам КХДРда, ҳам хорижда вазият мураккаблашаётганини қайд этган Ким Чен Ин «америкалик империалистлар» билан кураш услубларига айниқса батафсил тўхталган. Унинг сўзларига кўра, агар армия тузилмаси олий қўмондонликнинг стратегик қарашларига асосан соддалаштирилса, мамлакат мудофаа қобилияти ошади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter