O'tkazib yubormang

Террорчилар Ироқдаги кутубхонани портлатиб юборди

«Ислом давлати» террорчилик гуруҳи радикаллари Ироқнинг Мосул шаҳридаги марказий кутубхонани портлатиб юборди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua» араб ОАВларига таяниб.

BsI2kldCcAABGn4

Мосул 2014 йил ёзидан буён «Ислом давлати»нинг ноқонуний ҳарбий қисмлари назорати остида турибди. Кутубхона директори сўзларига кўра, портлаш натижасида кучли ёнғин юзага келган, у бутун уч қаватли бинони қамраб олган. Муассаса назоратчиси жангарилар Ироқнинг маданий меросини ташкил этувчи китоб ва қўлёзмалардан гулхан ёққанини айтди.

Хабар берилишича, маданият, фалсафа, араб тарихи бўйича ноёб нусхалардан иборат 10 мингга яқин жилд китоб йўқ қилинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter