O'tkazib yubormang

Тошкентда скутерлар ўғриси ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан Тошкентда  скутерларни олиб қочган шахс қўлга олинди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот-хизмати хабар беришича, пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро «Jeyran rtm 50» русумли скутерини Миробод тумани Госпитальная мавзесида қолдириб кетган. Қаровсиз қолган мотовосита номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Милицияга  берилган  аризага асосан,  жиноий иш қўзғатилган.

super12-700x357

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ИИБ  ходимлари  Миробод туманида  яшовчи, илгари жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро мазкур жиноятни содир этганлигини аниқлашган.  Аний пайтда  тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter