O'tkazib yubormang

Қозоғистонда эмлаш муваффақиятсиз амалга оширилди

Қозоғистоннинг Манғистоғ вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ўринбосари Алмабек Бисен бу вилоятда қизамиққа қарши эмлаш ўтказилгандан кейин ўзларини ёмон ҳис қилиб, тиббий ёрдам сўраб мурожаат этаётганлар сони кўпайганини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.

Бисеннинг сўзларига кўра, вилоятнинг маъмурий маркази ҳисобланган Оқтоғда эмлашдан сўнг шифохонага ётқазилганлар сони охирги кунларда 15 кишигача етди.

getImage

“Етти нафар ўсмир жонлантириш бўлимида қолмоқда. Уларда тиришиш синдроми кузатилган, шунинг учун улар шифокорларнинг доимий назоратида қолмоқда. Қолган беморлар неврология бўлимига ётқазилган”, дейди вилоят шифохонаси директори Нурлан Тлепов.

Бисен Бойной қишлоғида ҳам 6 киши худди шундай шикоят билан шифохонага ётқазилганини маълум қилди. Жанаозен шаҳри шифохонасига эмлашдан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилган 35 киши ётқазилган.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизамиққа қарши эмлашдан сўнг рўй берган ҳолатларнинг аксарияти организмнинг шахсий таъсирчанлиги билан боғлиқ ҳолда рўй берганини маълум қилган. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бу вакцинанинг ўзи эса ҳеч қандай хавф туғдирмаслиги айтилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter