O'tkazib yubormang

Қрим раҳбари Порошенконинг яриморолни қайтариш режасига жавобан уни ҳарбий трибуналда судлаш билан таҳдид қилди

Қрим раҳбари Сергей Аксёнов яриморолни қайтаришга ваъда берган Украина президенти Пётр Порошенкони ҳарбий трибуналда судлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

1027556352-600x340

«Биз унга Қрим трибуналини ваъда берган эдик. Ишонинг, у бўлади. Уни бу ерга олиб келамиз ва судлаймиз», − деди Аксёнов Симферополда журналистларга.

Аввалроқ, Украина президенти Пётр Порошенко «Қримдаги фожеавий ҳодисаларнинг бир йиллиги муносабати билан Украина халқига мурожаати»да Қримни Киев назоратига қайтаришга ваъда бергани хабар қилинган эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter