АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция кучларининг Ироқ ҳудудида жойлашган жангарилар ҳарбий базаларига ҳаводан берилган зарбалар орқали 52 нафар ИШИД аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Бағдод шаҳридан 200 км шимоли-ғарбда жойлашган Ал-Бағдодий шаҳрида ҳам ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилиб, 20 нафарга яқин жангари йўқ қилинган ва шаҳар жангарилардан қайтариб олинган.
Бироз олдинроқ, халқаро коалиция кучлари Ироқ ва Сурия ҳудудидаги жангариларга ҳаводан 25 марта зарба бериши маълум қилинган эди.