O'tkazib yubormang

Украинага катта миқдордаги ёрдам пули ажратиладиган бўлди

БМТнинг Украинага инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш дастурига кўра, 2015 йилда 316 млн доллар сарфланади. Бу ҳақда 23 февраль куни бўлиб ўтган БМТнинг инсонпарварлик ёрдамлари бўйича бошқармаси ҳисоботида маълум қилинди.

БМТ бунгача Украина учун инсонпарварлик ёрдами сифатида 189 млн доллар ажратиш ҳақида қарор қилган эди. Бу миқдорнинг оширилиши мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашгани билан боғланмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, бу ёрдамлар биринчи навбатда Дебальцеводан қайтиб келган 5 мингга яқин жангчини тиббий ёрдам ва озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак билан таъминлашга йўналтирилади.

BMT-logo-1

Шунингдек, мамлакат ичида қочқинга айланган 1 миллионга яқин кишига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. Уларнинг 700 мингга яқинига ижтимоий нафақа тайинланиши ҳам кўзда тутилган, қочқинларнинг 250 мингга яқинини ташкил этувчи нафақахўр ёшидагилар эса, бундай тўловлардан фойдалана олишмайди.

Маълумот учун, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Украинада 2014 йилнинг январь ойидан бери шу вақтгача сиёсий зиддиятлар туфайли 5793 киши ҳалок бўлган. Яна 14595 нафари эса жароҳатланган.

Бироз олдинроқ, БМТ жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, Украинага инсонпарварлик ёрдами сифатида 16,4 млрд доллар маблағ йиғиб берилишини сўраган эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter