O'tkazib yubormang

Ўзбекистон Президенти сайловини кузатувчи миссия матбуот анжумани ўтказди

Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Ўзбекистонда 29 март куни бўлиб ўтадиган Президент сайловларини кузатиш бўйича чекланган миссияси ишининг бошланишига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди, дея хабар бермоқда “Туркистон-пресс” НАА.

Ушбу миссия Ўзбекистон ҳукумати таклифига биноан ЕХҲТ томонидан юборилган бўлиб, унга Каетана Де Зулуета раҳбарлик қилмоқда.

Миссия таркибига Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи 11 нафар эксперт ҳамда ҳудудларга сафарбар этилувчи 10 нафар узоқ муддатли кузатувчилар киради.

Каетана Де Зулуета қайд этишича, миссия сайловларни Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган муддат ва тартибларга мувофиқ, узоқ муддатли асосда кузатади.

54eb11a2de631987456123

Бу кузатув номзодлар сайловолди ташвиқотини қандай олиб бораётгани, оммавий ахборот воситалари сайловчиларни сайлов жараёнининг бориши ҳақида қандай хабардор қилаётганини ўз ичига олади ва ЕХҲТ доирасида сайловларга оид бошқа халқаро мажбуриятлар, стандартлар ҳамда миллий қонунчилик бажарилишини баҳолаб боради.

Шунингдек, миссия аъзолари Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларига ташриф буюриб, сайлов комиссиялари фаолияти билан танишади.

Кузатув жараёни доирасида миссия номзодлар, турли давлат муассасалари, сиёсий партиялар, суд-ҳуқуқ тизими, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter