O'tkazib yubormang

ИШИД террорчи гуруҳи маблағ билан қандай таъминланади?

ИШИД террорчи гуруҳи bitcoin тизимидаги виртуал валюта ўтказмалари орқали молиялаштирилаётгани ва аксарият молиявий операцияларни мазкур тизимда амалга ошираётгани ҳақида Япониянинг Kyodo ахборот агентлиги хабар бермоқда.

02-205

 Террорчиларга қарши кураш халқаро коалицияси маълумотига кўра, гуруҳ босиб олган ҳудуддаги нефт ва табиий газ маҳсулотларини сотиш орқали оладиган маблағларини айнан мазкур тизим орқали амалга ошираётгани айтилмоқда.

Одатдаги банк ҳисоб рақамларини назорат қилиш осон бўлиб, агар ушбу ҳисоб рақамлар турли шахсларга тегишли бўлса ҳам уни кузатиш мумкин. Аммо виртуал валюта bitcoin орқали пул айланмаларининг манбаини аниқлашнинг имкони йўқ. Аввалроқ ИШИД ўз сафларини янги аъзолар билан тўлдиришда глобал тармоқ имкониятидан фойдаланаётгани маълум қилинган эди.

Bitcoin виртуал пул тизими 2009 йилнинг январида ташкил этилган бўлиб, у электрон пулнинг янги кўриниши ҳисобланади. Унинг ўзига хослиги шундаки, унда маблағ эгаси ўзининг шахсини бутунлай яширган ҳолда фойдаланиши мумкин. Тизим мураккаб алгоритмдан иборат бўлиб, махсус кодлар билан химояланган ва ҳеч бир давлат ёки бирор назорат, банк органлари томонидан бошқарилмайди.

Мазкур виртуал тизимдаги валюталарни дунёдаги 60 мингдан ортиқ онлайн-дўконлар қабул қилади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter