25 февраль куни номаълум шахс Жанубий Кореянинг Сежон шаҳридаги дўконлардан бирида отишма уюштирди ва сўнгра дўконни ёқиб юборди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. “Мерган”нинг ўзи эса қўшни шаҳар Конжуда ўлик ҳолда топилган. У ўзига суиқасд қилгани тахмин қилинмоқда.
Дўконнинг 52 ёшли бошқарувчиси, 50 ёшли шахс ва унинг отаси отишма қурбонлари бўлдилар. Полициянинг тахминича, улар ов милтиғидан отиб ўлдирилган.
«Ренхап» ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан 8:15 да содир бўлган. Қотил жиноят жойидан ғойиб бўлишдан аввал дўконни ёқиб юборган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган, бироқ у ерда олинган жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлишган.
Полициянинг аниқлашича, қотилликда гумон қилинаётган шахс қурбонлардан бирининг синглисининг собиқ машъуқи бўлган. Қотилнинг жасади дарё бўйидан топилган. У ўз қурбонларини отган қуролдан ўзини отиб ўлдирган.