google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Наманганда дахшатли қотиллик рўй берди

Ўзбекистон Республикаси ИИБ хабар беришича, Наманган вилоятида содир этилган уч карралик одам ўлдириш жинояти фош этилган.

2015 йил 25 февраль куни Наманган вилояти Норин тумани “Хўжаобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Катта Андижон” канали ёнида 53 ёшли аёл, унинг келини ва неварасининг жасадлари топилган. Шунингдек, воқеа жойида ўлдирилган аёлнинг ўғлига тегишли бўлган «Nexia» автомобили ҳам топилган. Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

images (3)

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчилар кейинги куннинг ўзида қўлга олинган. Аниқланишича, шу туманда яшовчи ҳамда жабрланганларнинг ўйига босқинчилик қилган шахслар ушбу жиноятга қўл урган экан. Тергов давомида гумонланувчилар бирининг ўйида ўлдирилган шахсга тегишли бўлган буюм топилган.

Тўрттала гумонланувчи хам ички ишлар бўлимига келтирилган. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter