O'tkazib yubormang

«Ниссан» ҳайдовчиси аравачадаги болани уриб кетишига оз қолди

Ўтган ҳафтада “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳида қайтиб олиш пайтида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига оид ҳолатлар қизғин муҳокама қилинди.

Автомобиллар исталган жойда қайтиб олишга одатланганлиги пойтахт ҳайдовчилари учун сир эмас. Айнан шу турдаги ўйламай амалга оширилган қайтиб олиш натижасида Тошкент кўчаларидан бирида “Ниссан” автомобили онадан боласини маҳрум қилиши мумкин эди. Суратда маълумки, олдинда яна бир пиёда турибди. Лекин уни ҳайдовчи кўрмаяпти.

маш2223-700x357

Албатта, бундай ҳолатларга барҳам бериш керак. Автомобиль эгаларининг фикрича, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни хохламайдиганлар учун пиёдалар ўтиш жойининг ўртасида бетон блокини ўрнатиш лозим. Айримлар эса пиёдалар ўтиш жойида кузатув камераларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблашмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter