Ўзбекистон Республикаси Президенти 2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилди.
Қарорга мувофиқ, ташкилий қўмитаНаврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.