O'tkazib yubormang

Нега баъзи метро кассаларида терминал ўрнатилмаган?

Тошкент метрополитени маъмурияти ўзининг қанча кассасига сўм пластик карточкаларини қабул қилувчи терминаллар ўрнатилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда UZ24.

Хабар беришларича, Тошкент метрополитенининг аксарият кўпчилик кассаларига, аниқроғи, 43та кассасига сўм пластик карточкалари орқали тўловни қабул қила оладиган терминаллар ўрнатилган.

1999_m

“Йўловчилар оқими кам бўлган метрополитен станцияларига эса тегишли харажатларни оқламаслиги сабаб бундан терминаллар ўрнатилмаган”, – дейилади метрополитен ахборотида.

Хабарда айнан нечта, айнан қайси бекатлардаги кассаларда тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиши мумкин бўлган терминаллар йўқлиги ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Аввалроқ, Тошкент метрополитенти маъмурияти нима учун 20:00дан сўнг поездлар ҳаракати оралиғидаги вақт кўпайиб кетиши сабабини маълум қилганди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter