Тошкент-Термиз трассасининг 44 километрида ҳайдовчи ёнида ўтирган йўловчи кутилмаганда машинани тўхтатган ҳамда ҳайдовчини улоқтириб, машинани номаълум йўналишда олиб қочган.
Жабрланган фуқаро Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБга мурожаат қилиб, ўзига тегишли автомобилнинг ноқонуний эгаллаб олинганлигини билдирган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятчи қўлга олинган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот-хизмати хабар қилишича, Китоб тумани Тупчоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро мазкур жиноятни содир этган.
Туман ички ишлар бўлими ходимлари аниклашича, автомобиль эгасининг тоби қочганлигини сезиб қолган йўловчи фурсатдан фойдаланиб, унга тинчлантирувчи таблеткаларни таклиф этган. Аслида бу таблеткалар уйқу дориси бўлган. Ҳайдовчини ухлатиб, жиноятчи уни машинадан улоқтирган ҳамда уловни олиб қочган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.