google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

26 ёшли модельер Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбланмоқда

2006 йили Туркиядаги энг гўзал қиз деб тан олинган Мерве Бюйюксарач мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбланиб, 2 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

26 ёшли модельернинг адвокати Эмре Телжининг маълум қилишича, Истанбул шаҳри прокуратураси Instagram’даги пост сабаб унинг мижозига нисбатан жиноий иш очган.

Аниқлик киритилишича, Мерве ўз инстаграмига Uykusiz сатирик журналида чоп этилган, Туркия мадҳиясига пародия тарзида ишланган “Устоз қўшиғи” номли ҳажвияни жойлаштирган.

merve-büyüksaraç-06_2

Бироз ўтиб, у ўз дўстларидан бирининг маслаҳатига биноан бу постни ўчирган, лекин тегишли идоралар бу ҳолатга эътибор қаратишга улгуришган.

Қайд этишларича, Бюйюксарач ўзига қўйилган айбловни рад этмоқда.

“Мен шунчаки, бу пост жуда кулгили экани учун саҳифамга қўйгандим. Президентимизни ҳақорат қилишни ўйламаганман ҳам”, – дейди Бюйюксарач.

Хабар қилиишича, ундан “Туркия гўзали-2006” мақоми олиб қўйилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter