Голландиянинг Меандр тиббиёт марказида ХI ёки XII асрларга тегишли будда ҳайкали компьютер томографияси ва эндоскопия қилинганда унинг ичидан мўмиёланган роҳиб мурдаси борлиги аниқланди.
Маълумотларга кўра, роҳиб 1100 йилда яшаган.
Текширувлар давомида мурданинг ички органлари ўрнида қадимги хитой иероглифлари ёзилган қоғоз парчалари топилган.
Мўмиёланган тана Венгриядаги музейлардан бирига юборилди. У ерда 2015 йилнинг май ойига қадар сақланади.