Тошкентдаги Германия элчихонаси яқинида “уч карралик” авария содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир вақтнинг ўзида учта машина тўқнашиб кетган. Тахминларга кўра, “Ласетти” қарама-қарши йўлга чиқиб, ўтиб кетаётган “Спарк”ка урилиб кетган. Учинчи машина –“Нексия” ўз вақтида тўхташга улгурмаган.
Аммо, “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи фойдаланувчилари томонидан бошқа тахминлар билдирилган. Айримлар йўл-транспорт ҳодисасида “Нексия” айбдор деб ҳисобламоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, воқеа жойида ишлаб турган милиция ходимлари ҳақиқий айбдорни аниқлайди.