Маълум бўлишича, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда биринчи нодавлат Интернет-телеканали ишга туширилади.
Мазкур ташаббус туфайли глобал тармоқ майдонларида фойдаланувчилар ўз дидларига мос бўлган дастурларни танлай оладилар. Телеканал бир суткада 20 соат ишлаб, ҳар-қандай томошабин талабини қондириши шубҳасиздир. Телеканалда ахборот, маданий-маърифий, мусиқий-кўнгилочар, talk-дастурлар, ток-шоу, реклама ва тижорат кўрсатувлари, сериаллар ва бадиий фильмлар тақдим этилади.
Глобал тармоқ фойдаланувчилардан ташқари, каналда мавжуд имкониятлардан ҳудудий телестудиялар ҳам фойдалана оладилар. Биринчи босқичда каналдан Тошкент, Андижон, Қўқон, Бухоро, Жиззах, Марғилон, Қарши, Самарқанд, Тўрткўл ва Нукусдаги, иккинчи босқичда Наманган, Навоий, Термиз ва Хоразмдаги студиялар фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.