google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Ўзбекистон ва Кипр жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилади

Давлат ички процедураларининг бажарилганлигидан сўнг 2015 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон ҳукумати билан Кипр ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим кучга кирди.

kipr

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматинингмаълум қилишича, мазкур ҳужжат 2012 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.

Битим икки давлатнинг шахс, тинчлик, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига хавф солувчи жиноятлар ҳамда иқтисодий фаолият ва ахборот технологиялари соҳаларидаги жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни кўзда тутади.

Битим доирасидаги ҳамкорлик ушбу жиноятларга қарши кураш соҳасидаги ахборот алмашиш ва уларни очишда ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширилади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter