O'tkazib yubormang

Ҳоким маҳаллий фермернинг 152 гектар ерини асоссиз равишда қайтариб олди

Қорақалпоғистон прокуратура органлари 2014 йили қишлоқ хўжалиги йўналишида асосий эътиборни фермерлик ҳаракатининг жадал ривожланиши йўлидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этишга қаратишди.

скачанные файлы

Бу ҳақда, Қорақалпоғистон прокурори Икром Полвонов берган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон Боош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Шунингдек, прокуратура органлари деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ер майдонларидан фойдаланишдаги қонунбузилишларга чек қўйишга ҳам эътибор қаратиб келмоқда.

“Масалан, Тўрткўл тумани ҳокими ҳудуддаги “Ражабий” фермер хўжалигининг 152,1 гектар ерини асоссиз равишда захира фондига қайтариб олганлиги аниқланиб, унинг ноқонуний қарори прокуратура протести асосида бекор қилинди ва ер майдони фермерга қайтариб берилиши таъминланди”, – дейди Қорақалпоғистон прокурори.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter