O'tkazib yubormang

Афғонистон шимолида ўлдирилган ўрта осиёлик жангариларнинг оила аъзолари асирга олинди

25 февраль куни Афғонистоннинг Бадахшон вилояти, Тагоб туманида икки кун давом этган жанглардан кейин, ҳукумат ҳарбийлари йўқ қилинган жангариларнинг болалари ва беваларини қўлга олди, деб хабар берди TOLO News ахборот агентлиги. Бу ҳарбий амалиёт давомида 51 нафар “Туркистон ислом ҳаракати” аъзолари ўлдирилган.

Afghan National Army soldiers stand guard at the site of a NATO helicopter crash in front of a house in Kabul

“Ўлдирилган хорижлик жангарилар асосан Тожикистин ва Қирғизистон фуқаролари бўлишган. Уларнинг 18 нафар бева ва етим болалари қўлга олинди”, дейди Бадахшон полицияси бошлиғи Гулаҳмад Бедор «TOLO News» нашрига берган интервьюсида.

Маълум қилинишича, бу асирлар айни пайтда Файзобод шаҳридаги шифохонага жойлаштирилган. Уларни махсус хизмат вакиллари назорат қилишммоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter