Бангладеш пойтахти Даккада номаълум шахслар томонидан диний экстремизмга қарши кураш олиб борган америкалик блогер Авижит Рой ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Sky News нашрихабар берди.
Рой АҚШ фуқароси бўлган. Полиция маълумотларига кўра, бу қотиллик блогернинг ўз рафиқаси билан сайр қилиб юрган пайтида амалга оширилган.
Бу хуруж натижасида Ройнинг рафиқаси ҳам жиддий жароҳатлар олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари ходимлари воқеа жойидан иккита мачете пичоғини (узун ханжар) топишган.